Линклар

Навоий-Учқудуқ автотрассасида йўловчи автобус ёниб кетди


23 июнь куни Тошкентда ёниб кетган Merсedes Benz русумидаги автобус.

23 июнь куни Тошкентда ёниб кетган Merсedes Benz русумидаги автобус.

Навоий вилоятининг Тандим туманидаги Навоий-Учқудуқ автомобил йўлида йўловчи автобус ёниб кетди.

Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси расмийси майор Улуғбек Вафоевга таяниб 12news.uz нашрининг хабар қилишича, йўловчи автобуси электр симидаги қисқа туташув сабабли юриб кетаётган пайтга ёнган.

Хабарда автобус қачон ёниб кетгани, воқеада йўловчиларга зарар етгани ёки етмагани маълум қилинмаган.

Бу Ўзбекистонда йўловчи автобуснинг биринчи марта ёниб кетгани воқеаси эмас.

14 июль куни Тошкентда 148-йўналишда қатнаган Mercedes Benz русумли автобусда ёнғин чиққан.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, ўтган йил бошидан бери Ўзбекистонда ўнга яқин автобус, асосан, Mercedes Benz русумидаги автобусларда ёнғин чиққан.

XS
SM
MD
LG