Линклар

logo-print

“Исломий Давлат” Сурия ва Ироқда қатлиомлар содир этганликда айбланди


“Исломий Давлат” жанггарилари таҳдиди боис уйларини ташлаб Ироқ шимолидаги Фишҳабур чегара пунктига кетаётган язиийлар, 2014 йил, 13 август.

“Исломий Давлат” жанггарилари таҳдиди боис уйларини ташлаб Ироқ шимолидаги Фишҳабур чегара пунктига кетаётган язиийлар, 2014 йил, 13 август.

“Исломий Давлат” жанггарилари Сурия ва Ироқда юзлаб одамни қатл қилганликда айбланмоқда.

16 август куни Суриядаги инсон ҳуқуқлари ташкилоти жанггариларни сўнгги икки ҳафта давомида Сурия шарқидаги Дейр ал-Зор вилоятида яшайдиган қабиланинг қарийб 700 аъзосини қатл этганини билдирди.

Ироқ расмийлари 15 август куни жанггарилар Ниневеҳ вилоятидаги қишлоқда язидий сектасининг камида 80 нафар эркак аъзосини ўлдирилгани, аёллар ва болаларни ҳибсга олганини билдирди.

Айни пайтда курд кучлари АҚШ ҳарбий учқичлари мадади билан Мосул сув тўғони яқинида жанггариларга қарши ҳужум бошлади.

Мазкур тўғон 7 август куни жанггарилар томонидан босиб олинган эди.

Июнь ойидан бери Сурия ва Ироқнинг катта ҳудудини босиб олган жанггарилар ўз назоратидаги ҳудудни “Исломий Давлат” деб эълон қилган.

XS
SM
MD
LG