Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:08

Владикавказ муфтийси ўринбосарини отиб ўлдирган қотил қидирилмоқда


Россиянинг Владикавказ шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари Шимолий Осетия муфтийси ўринбосари, Владикавказ масжиди имоми Расул Гамзатовни ўлдирган шахсни қидирмоқда.

Интерфакс агентлиги хабарига кўра, Гамзатов 16 август куни кечқурун ўз уйига келиб машинадан тушаётган пайтда отиб ўлдирилган.

Расул Гамзатовдан олдин муфтий ўринбосари лавозимида ишлаган Иброҳим Дударов ҳам 2013 йил декабрь ойида отиб ўлдирилган эди.

Дударовнинг қотиллари ҳозиргача топилмаган.

36 ёшдаги Расул Гамзатов олти фарзанднинг отаси эди.

XS
SM
MD
LG