Линклар

logo-print

Украина ҳарбийлари Ясиноватая шаҳрини ўз назоратига олди


Украина шарқида 17 август кунги вазият акс этган харита.

Украина шарқида 17 август кунги вазият акс этган харита.

Украина ҳарбийлари Донецк вилоятидаги Ясиноватая шаҳрини ўз назоратига олди.

Буни Украина Президенти Петро Порошенко Твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Ўзини Донецк Халқ Республикаси деб эълон қилган Республика раҳбарияти “Интерфкс” агентлигига Украина ҳарбийлари Моспино шаҳрини тўплардан ўққа тутгани оқибатида ўнлаб бино вайрон бўлганини билдирди.

Ҳужум оқибатида ўлганлар ёки жабрланганлар ҳақида маълумот эълон қилинмади.

Ундан олдин Донецк Халқ Республикаси вакиллари “Новороссия” агентлигига Нижная Кринка аҳоли пункти яқинидаги жангларда ҳукумат кучларининг 30та жанговор техникаси яксон қилинганини иддао қилган.

17 август куни Украина ҳарбийлари Луганск шаҳридаги милиция идораси ҳукумат кучлари томонидан ишғол қилганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG