Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:33

Покистон ҳукуматига қарши намойишда ўн минглаб одам қатнашмоқда


Покистон мухолифати лидерларидан бири Имрон Хон.
Покистон мухолифати лидерларидан бири Имрон Хон.

Покистон пойтахти Исломободда ҳукуматга қарши мухолифат уюштирган норозилик акциясига минглаб одам қўшилди.

Намойишга бошчилик қилаётган мухолифат лидерлари, собиқ криккет юлдузи Имрон Хон ва нуфузли уламо Муҳаммад Тоҳир ул-Қадрий мамлакат Бош вазири Навоз Шариф ва унинг ҳукумати истеъфога чиқишини талаб қилмоқда.

Имрон Хон 2013 йилда мамлакат тарихиди ўтказилган илк демократик сайловда Навоз Шариф берилган овозлар натижасини соҳталаштириш орқали ғалаба қозонганини иддао қилган.

Муҳаммад Тоҳир ул-Қадрий эса ўз тарафдорлари Бош вазир Навоз Шариф томонидан ўлдирилганини таъкидлаб унинг ҳибсга олинишини талаб қилмоқда.

XS
SM
MD
LG