Линклар

logo-print

АҚШнинг Миссури штатида жойлашган Фергюсон шаҳрида якшанба куни содир бўлган тартибсизлик чоғида бир киши ҳалок бўлди, етти киши ҳибсга олинди.

Фергюсонда оммавий намойиш ва полиция билан тўқнашувлар 9 август куни полициячилар кўчада 18 ёшли қуролсиз афроамерикалик Майкл Браунни отиб қўйганларидан кейин бошланган.

АҚШ президенти Барак Обама содир бўлган воқеани фожиа, деб атади ва полиция томонидан номутаносиб куч қўлланилишига йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида баёнот берди. Обама бу иш юзасидан тергов холис ўтказилишини ваъда қилди.

XS
SM
MD
LG