Линклар

Берлинда Украина шарқида ўт очишни тўхтатиш масаласи юзасидан музокаралар ўтказилди


Берлин музокаралари иштирокчилари бўлган ташқи ишлар вазирлари - Сергей Лавров (Россия - ўнгда), Франк-Вальтер Штайнмайер (Германия - ўнгдан иккинчи), Лоран Фабиус (Франция - чапда), Павло Климкин (Украина - чапдан иккинчи).

Берлин музокаралари иштирокчилари бўлган ташқи ишлар вазирлари - Сергей Лавров (Россия - ўнгда), Франк-Вальтер Штайнмайер (Германия - ўнгдан иккинчи), Лоран Фабиус (Франция - чапда), Павло Климкин (Украина - чапдан иккинчи).

Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер якшанба куни Украина масаласи бўйича Берлинда бўлиб ўтган музокаралар “қийин” бўлгани, бироқ бу масала бўйича бироз олға силжиш борлигини қайд этди.

Бу ҳақда Штайнмайер Россия, Украина ва Франция ташқи ишлар вазирлари билан бўлиб ўтган беш соатлик музокаралардан сўнг билдирди.

Германия ташқи ишлар вазирига кўра, музокараларда иштирок этган ҳамкасблари эндиликда бу ҳақда ўз мамлакатлари лидерларига ҳисобот беришлари ва Киев кучлари россияпараст айирмачиларга қарши уруш олиб бораётган Украина шарқида ўт очишни тўхтатишга эришиш учун олиб борилаётган музокараларни 18-19 август кунлари ҳам давом эттириш учун ўзаро келишиб олишлари зарур.

Кеча расмий Киев Луганск шаҳридаги милиция идораси Украина ҳарбийлари томонидан ишғол қилингани ҳақида билдирганди. Шунингдек, Украина расмийлари икки мамлакат чегарасида сўнгги 24 соат мобайнида Россиядан Украинага ҳарбий техника кириб келаётгани кузатилгани ҳақида баёнот берганлар.

Аввалроқ Киев расмийлари Россия тарафдори бўлган айирмачилар Луганск вилоятида Украина армиясига қарашли МИГ-29 русумидаги учқични уриб туширганини маълум қилгандилар.

XS
SM
MD
LG