Линклар

АҚШ ироқлик курдларга дастак кўламини кенгайтирди


Мўсул тўғони яқинида АҚШ учқичлари берган ҳаво зарбаларидан ҳосил бўлган тутун.

Мўсул тўғони яқинида АҚШ учқичлари берган ҳаво зарбаларидан ҳосил бўлган тутун.

АҚШ Ироқдаги курд кучларига мамлакат шимолидаги йирик тўғон устидан назоратни тиклашда ёрдам бериш учун ўз ҳарбий ҳаво кампаниясини кенгайтирди.

Ироқдаги курд расмийлари 17 август куни АҚШ ҳаво зарбалари билан дастакланган Пешмерга жанггарилари аввал Ироқ ва Шом ислом давлати жанггарилари қўл остида бўлган Мўсул тўғонининг анча қисмини ўз назоратига олгани ҳақида билдирдилар.

Оқ уй тўғоннинг ўпирилиши кўплаб тинч аҳоли ҳаётига хавф солиши, Ироқда ишлаётган америкалик ходимлар ва АҚШ объектлари учун хатар туғдириши мумкинлигини билдирган. АҚШ расмийларига кўра, курд жанггариларига кўрсатилаётган ёрдам миссияси давомийлик ва ҳажм жиҳатдан “чекланган” бўлади.

XS
SM
MD
LG