Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:36

Тошкентда Тахта бозори ҳам ëниб кул бўлди


18 август куни Тошкент вилоятидаги Тахта бозорда содир бўлган ëнғинда 300 квадрат метр майдондаги маҳсулотлар ëниб кул бўлди. Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлиги маълумотига кўра, бозорда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани ёнғинга сабаб бўлган.

Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси маълумотига кўра, ëғоч-тахта маҳсулотлари билан савдо қиладиган мазкур бозор HELPING REALIZATSION маъсулияти чекланган жамиятга қарашли бўлиб, ёнғин душанба куни тонгги соат 2 дан 24 дақиқа ўтганда содир бўлган.

Вазирлик хабарида ëнғин тезда ўчирилгани ва ёнғин натижасида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқлиги айтилади.

Тахта бозор рўпарасида жойлашган риэлторлик ширкати ходими Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда ëнғин оқибатида зарар кўрган жой ҳажми расмий маълумотдагидан кўп эканлиги ва ëнғинни ўчириш ишлари маҳаллий вақт билан эрталаб соат 8 да ҳам давом этганлигини билдирди.

Тошкент вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг ўзини таништирмаган ходимининг Озодликка айтишича, Тахта бозоридаги хабар келгач, ўт ўчириш машиналари 7 минут ичида воқеа жойига етиб борган.

Озодлик суҳбатлашган воқеа гувоҳи эса тахта бозори аланга олиб бўлгандагина ўт ўчириш машиналари етиб келганини иддао қилишди.

Тошкентда Тахта бозор ҳам ëнди
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:47 0:00

Ёнғин хавфсизлик қоидаларига амал қилинмагани натижасида келиб чиққани айтилаëтган бир пайтда баъзи нашрлар ëнғин рақобатчилар тарафидан қасддан уюштирилган деган иддаоларни ëйинлашди.

Ҳозирда ёнғин натижасида кўрилган зарар ҳисоблаб чиқилмоқда.

Воқеа жойига борган Озодлик мухбирининг аниқлашича¸ ëнғин оқибатида 127 куб метр ëғоч-тахта ëниб кетган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:31 0:00
Бевосита линк

Олти кун аввал Тошкент шаҳри чеккасидаги бошқа бир бозор – Чинни бозорда содир бўлган ёнғин оқибатида йигирмага яқин савдо дўконлари зарар кўрди.

17 августь куни Алишер Навоий номли Самарқанд давлат университетида ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида тарих ва математика факультетлари жойлашган бинонинг иккинчи қаватидаги ўнтача хона жиддий зарар кўргани айтилмоқда.

Қасддан ўт қўйиш иддаолари

Тест натижалари эълон қилинган кечаси Университет биносига ўт кетиши ëки Тошкентддаги энг даромадли ва ягона тахта бозорининг ëниб кул бўлиши турли миш-мишларни туғдирмоқда. Ана шундай миш мишлардан бири ноҳалол рақобат ва қасддан зарар етказиш иддаоларидан иборат.

Ўз исми сир сақланишини истаган ўзбекистонлик журналист бозорларни ëниб кетиши борасида ўз мулоҳазаларини билдирди:

"Бозор ҳозир шунақа жойки, у ерда жамиятимизнинг энг нима деймиз, "босар-тусарини", яъни ўзини қандай тутишини белгиловчи қатлами йиғилган бир жой. У ерда эса ҳеч ким бир қарич жойини ҳам жангу-жадалсиз бериб қўймайди. Шунинг учун бундай жойларда бўлаётган ҳар бир воқеани "тасодифан" бўлмайди." деб таъкидлаган суҳбатдош "бозор одамларининг низолашуви" жамиятга таъсир қилаëтганлигини таъкидлади:

"Айтмоқчи бўлганим жамиятимизнинг кундалик ҳаётини ҳозир ана шу бозорлардаги одамлар белгилашмоқда, ҳар ҳолда уларнинг таъсирлари кучли бўлаяпти. Бу ерда қасддан зарар етказиш ва ноҳалол рақобат ҳам бўлиши мумкин, лекин менинг назаримда у ерда бунданда каттароқ муаммолар мавжуд. Яъни бозорни бошқа одамнинг ҳудудига кўчиртириш, ёки ўша дўкондорларни бир жойдан бошқа жойга ихтиёрий равишда кўчишига, сотишига эришолмагач мана шунақа "офатлар"га мурожаат қилиш." деб таъкидлаган суҳбатдош бундай "разборкалар" пировардида жамият учун тахлика манбаи бўлаëтганидан ҳавотир билдирди:

"Нима бўлганда ҳам бундай ёнғинлар, жамоат жойида рўй берганлиги катта ҳалокат. Яъни ёнғин кундузи одамлар гавжум пайтда содир бўлганда қанчалик талафот аянчли бўларди. Демак, бу ерда бош муаммо пул кетидан қувиб фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга юзаки қаралганлигидадир. Ана шу муаммо ҳал этилиши керак. Акс ҳолда одамлар қурбон берилиши ҳеч гап эмас." деб таъкидлади ўзбекистонлик журналист.

Расмий маълумотларга кўра ўтган ҳафта Ўзбекистонда 284 та ëнғин содир бўлган.

.

XS
SM
MD
LG