Линклар

logo-print

Ироқда пешмерга жангчилари Мосул тўғони устидан назоратни қўлга олди


Мосул тўғонини исломий жангчилардан олган пешмерга жангчилари

Мосул тўғонини исломий жангчилардан олган пешмерга жангчилари

Ироқ шимолидаги пешмерга жангчилари мамлакатдаги энг йирик тўғон - Мосул плотинаси устидан назоратни тўлиқ ўз қўлига олди.

18 август куни Бағдод телевидениеси орқали чиқиш қилган Ироқ армияси матбуот котиби Қосим Атта исломий жангчилар АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари кўмагида тўғондан қувилганини маълум қилди.

Пешмерга кучлари 17 августдан буён АҚШ ҳарбийлари билан бирга Мосулнинг каттагина қисмини эгаллаб олган "Исломий давлат" жангчиларига қарши кураш олиб бормоқда.

Айни пайтда пешмерга жангчилари Мосулга қўшни Анбар вилояти айрим ҳудудларида ҳам исломий жангчилардан устун келаётгани айтилмоқда.

Президент Барак Обама Ироқ ҳарбийларига ёрдамини кучайтирган АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари бу минтақада Америка манфаатларини ҳимоя қилаётганини таъкидлади.

Обама 17 август куни АҚШ конгрессига йўллаган мурожаатида Мосулдаги тўғонга зарар етса, Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари, давлат хизматчилари ва хусусан, Бағдоддаги АҚШ элчихонаси таҳдид остида қолиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

XS
SM
MD
LG