Линклар

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Киев раҳбарияти ва Халқаро Қизил Хоч ташкилоти Россия гуманитар юкларини Украинага киритиш борасида келишувга эришганини маълум қилди.

Лавров 18 август куни Берлинда Украина шарқидаги вазият ва Россия гуманитар юклари масаласи муҳокама қилинган халқаро музокаралардан сўнг шу мазмунда баёнот берди. Бу музокараларда Россия, Украина, Германия ва Франция ташқи ишлар вазирлари қатнашди.

Лавров баёнотича, тез орада гуманитар ёрдам ортилган 280 атрофидаги юк машиналари карвони Донбасс томон йўлга чиқади.

Халқаро Қизил Хоч ташкилоти расмийлари юклар кўздан кечирилгани ва гуманитар ёрдам таркибида ҳарбий унсурлар йўқлиги аниқланганини билдирди. Ташкилот россияпараст кучлар назорати остидаги ҳудудларда "ҳар томонлама хавфсизлик тўлиқ таъминланган тақдирдагина" бу юкларга ҳамрохлик қилишини билдирган.

XS
SM
MD
LG