Линклар

Афғонистон сикх жамоасига мансуб 34 қочин оғир аҳволда Британияга борди


Сикх диний озчилигига мансуб афғонистонлик тужжор.

Сикх диний озчилигига мансуб афғонистонлик тужжор.

Британия полицияси денгиз орқали келган афғонистонлик бир гуруҳ қочқин ва бир марҳум шахс жасадига оид тафсилотларни аниқлашга уринмоқда.

16 август куни Афғонистондаги сикх диний жамоаси аъзоларидан иборат қочқинлар келаётган кема Британиянинг Эссекс графлиги соҳилига келиб тўхтади. Унинг ичида 34 нафар оғир аҳволдаги қочқин ва бир эркакнинг жасади бор эди.

Шифоркорларнинг айтишича, 1 ёшдан 12 ёшгача бўлган 13 гўдак сафида бўлган қочқинлар гуруҳи сувсизлик ва ҳавосизликдан ўта холсизланиб, оғир аҳволга келган.

Британия полицияси сикх диний озчиликлари жамоасига мансуб қочқинлар ўз юртида геноцидга учрагани эҳтимоли юзасидан суриштирув бошлади.

Афғонистонда 3 минг кишилик сикх жамоаси йиллар давомида диний камситиш ва зўравонликка учраб келаётгани кузатилади.

XS
SM
MD
LG