Линклар

Wikileaks сайтининг икки йилдан буён Лондондаги Эвкадор элчихонасида жон сақлаётган асосчиси Жулиан Ассанж тез орада элчихона биносини тарк этиш ниятида эканини билдирди.

18 август куни берган матбуот анжуманида Ассанж Буюк Британия ёки Швеция прокуратуралари томонидан ўзига нисбатан расман айблов эълон қилинмаганини такрорларкан, Европа "қонун устиворлиги ҳукм сурган ҳудуд" бўлиб қолишига ишонишини айтди.

Айни пайтда Жулиан Ассанж Эквадорнинг Лондондаги элчихонасини қачон тарк этишини аниқ айтмади.

Шу вақтгача элчихонани тарк этган тақдирда 43 яшар Жулиан Ассанж ҳисбга олиниши мумкинлиги тахмин қилиб келинмоқда.

У 2012 йилда Швецияга экстрадиция қилиниши эҳтимолидан қочиб, Эвкадордан сиёсий бошпана олган ва Лондондаги элчихонага яширинган. Швецияда у жинсий зўравонликка оид жиноятда гумон қилиниб, қидирувга берилган.

Ассанж бундай гумонларда асос йўқлиги, унинг Эквадор элчихонасида қолаётгани эса АҚШда унга нисбатан бораётган суриштирув эканини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG