Линклар

logo-print

Украина миллий хавфсизлик хизмати матбуот котиби Андрий Лисенко мамлакат шарқидаги жанглар бораётган ҳудудларни тарк этаётган қочқинлар конвойига айирмачилар ҳужум қилгани ҳақида баёнот тарқатди.

Расмий хабарда айтилишича, ҳозирча ўлдирилган қочқинлар сони маълум эмас. Аммо уларнинг сони ўнлаб экани, ўлганлар орасида болалар борлиги айтилмоқда.

Россияпараст айирмачилар етакчилари эса бу айбловларни рад этмоқда.

18 август куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Киев раҳбарияти ва Халқаро Қизил Хоч ташкилоти Россия гуманитар юкларини Украинага киритиш борасида келишувга эришганини маълум қилди.

Лавров баёнотича, тез орада гуманитар ёрдам ортилган 280 атрофидаги юк машиналари карвони Донбасс томон йўлга чиқади.

XS
SM
MD
LG