Линклар

Обама: АҚШ ИШИДга қарши узоқ муддатли миссияни бошлади


АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама Мўсулдаги тўғон назорати қайтадан Ироқ расмийлари ва курд кучларига ўтиши “Ироқ ва Шом исломий давлати” гуруҳига қарши курашда “муҳим олға қадам” бўлганини қайд этди.

18 август куни Оқ уйда чиқиш қилган Обама Қўшма Штатлар исломийларга қарши ғалабага эришиш учун узоқ муддатли миссия бошлаганини билдирди.

У бунақа “ёввойилар гуруҳи” ироқларнинг ҳаммаси учун таҳдид бўлибгина қолмай, пировардида Қўшма Штатлар учун ҳам хавф туғдириши мумкинлигини айтди.

Аввалроқ ИШИД вакиллари Мўсулдаги тўғон устидан назоратни йўқотганларини рад этиб, буни “оддий ташвиқот уруши”, деб атаганди.

ИШИД эришган муваффақиятлар Қўшма Штатларни Ироқда ҳаво зарбалари беришга туртди. АҚШ Ироқда бундай зарбалар беришни 2011 йилда тўхтатганди.

XS
SM
MD
LG