Линклар

Ўзбекистон аҳоли сони ўсиши бўйича МДҲда пешқадам


Ўзбекистондаги бозорлардан бири.

Ўзбекистондаги бозорлардан бири.

Ўзбекистон сўнгги йилларда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида аҳолиси энг тез ўсиб бораётган мамлакатга айланди. МДҲ Давлатлараро статистика қўмитаси тарқатган маълумотлар ана шундай хулоса чиқаришга асос беради.

Қўмита маълумотларига кўра, 2000 йилдан 2013 йилгача Ўзбекистон аҳолиси 5 миллион кишига кўпайиб, 30 миллионга етган.

Бу вақт оралиғида қўшни Қозоғистон аҳолиси 2 миллионга кўпайиб, қарийб 17 миллионга, Тожикистон аҳолиси 1 миллион 800 минг кишига кўпайиб, қарийб 8 миллионга етган, Қирғизистон аҳолиси эса қарийб 800 минг кишига кўпайиб, 5 миллион 663 минг кишидан ошган.

Айни пайтда сўнгги 13 йил мобайнида Украинада аҳоли сони 3 миллион 700 мингга, Россияда 3,5 миллионга, Беларусда 539 мингга, Арманистонда эса 200 минг кишига камайган.

XS
SM
MD
LG