Линклар

logo-print

Рус расмийси: Москвадаги қонунбузарликларнинг энг кўпини ўзбекистонликлар содир этаяпти


Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари.

Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари.

Россия пойтахти Москвадаги қонунбузарликларнинг энг кўпи (8,5 минг) ўзбекистонликлар томонидан содир этилмоқда. Бу ҳақда “Рус янгиликлар хизмати” агентлигига Россия Федерал миграция хизмати Москва шаҳар бошқармасининг миграцион назорат бўлими бошлиғи Виктор Макаров билдирган.

Россиялик расмийга кўра, сўнгги пайтларда қурилиш объектларида 10 минг, бозорларда 6,5 минг, Уй-коммунал хўжалиги соҳасида 1,5 минг қонунбузарлик аниқланган.

Макаровнинг айтишича, Россияга кириш беш йилга ёпилгани билан боғлиқ равишда 3 мингдан зиёд чет эллик фуқаро мамлакат ташқарисига чиқариб юборилган.

XS
SM
MD
LG