Линклар

Украинадан ажралиб чиққанини иддао қилувчи “Донецк халқ республикаси” расмийлари ўз назорати остида бўлган ҳудудларда ўлим жазоси жорий этилажагини эълон қилдилар.

Донецк халқ республикаси Вазирлар маҳкамаси президиуми деб аталувчи орган куни кеча Жиноят кодекси ва “Ҳарбий судлар тўғрисида”ги низомни тасдиқлаган.

Донецклик айирмачи расмийларга кўра, Донецк халқ республикаси Жиноят кодексига ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун ўлим жазоси кўзда тутилмиш Россия қонунчилиги асос қилиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда 1997 йилдан буён ўлим жазосига мораторий жорий қилинган бўлиб, бу тақиқ шу кунгача амал қилиб келади.

Украинада эса ўлим жазоси 2003 йилнинг 1 июлидан бошлаб бутунлай бекор қилинган эди.

XS
SM
MD
LG