Линклар

Ўзбекистон президентининг Хитойга икки кунлик давлат ташрифи бошланди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 19 август куни давлат ташрифи билан Пекинга жўнаб кетди.

Ўзбекистон президентининг матбуот хизматига кўра, 19-20 август кунги ташриф давомида давлат раҳбарлари икки томонни қизиқтирган муҳим минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилиши режаланган.

ЎзА агентлиги хабарига кўра, музокаралар якунида Қўшма декларация қабул қилиш, Ўзбекистон ва Хитойнинг турли соҳалардаги ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳукуматлараро ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган.

Ислом Каримов Си Цзиньпин билан жорий йил май ойида Шанхай шаҳрида бўлган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг IV саммитидан ташқари учрашган.

Музокарада Ипак йўли иқтисодий лойиҳасида Ўзбекистоннинг ролини ошириш муҳокама қилинган.

Мазкур лойиҳа Хитойни Марказий Осиё Республикалари билан боғлайдиган газ қувури тармоғини кенгайтиришни назарда тутган.

XS
SM
MD
LG