Линклар

АҚШнинг Миссури штатидаги Фергюсон шаҳрида ўққа тутилган полиция ходимлари 31 кишини ҳибсга олди.

Хабарларга кўра, зўравонлик пайтида икки киши ўқотар қуролдан яраланган, олти киши, жумладан, тўрт нафар полиция ходими тан жароҳати олган.

Фергюсон шаҳридаги намойишлар ўн кун олдин полиция ходими қора танли қуролсиз ўсмирни отиб ўлдирганидан кейин бошланган.

АҚШ полицияси капитани Рон Жонсон сешанбага ўтар кечаси Фергюсон шаҳрида зўравонлик содир этаётган намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизадиган газ ва шовқинли гранаталар қўлланилганини айтди.

18 август куни Миссури ҳокими бир неча кун олдин жорий қилинган комендантлик соатини бекор қилди.

Ундан аввал АҚШ Президенти Барак Обама АҚШ Бош прокурори Эрик Холдер 20 август куни Фергюсонга боришини эълон қилган эди.

Агар амалга ошса, бу 18 яшар Майкл Браун отиб ўлдирилганидан бери юқори лавозимли АҚШ маъмурияти расмийсининг Фергюсонга биринчи ташрифи бўлади.

XS
SM
MD
LG