Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:32

Ироқ кучлари Тикритдан жанггариларини сиқиб чиқариш амалиётини бошлади


Ироқ ҳарбийлари “Исломий Давлат” жанггариларини Тикрит шаҳридан сиқиб чиқариш учун ҳарбий амалиётлар бошлади.

Расмийлар Ироқ собиқ президенти Саддам Ҳусайн туғилиб ўсган Тикрит шаҳрига ҳужум ғарб ва жануб томондан бўлшишини билдирди.

Пойтахт Бағдоддан 140 километр нарида жойлашган Тикрит жорий йил июнида жанггарилар қўлига ўтганган.

Июль ойида Ироқ кучларининг шаҳарни ишғолиш уриниши муваффақиятсиз тугаган эди.

18 август куни АҚШ президенти Барак Обама Ироқ шимолидаги курд кучлари АҚШ ҳарбийлари ёрдамида Мосулдаги сув тўғонини қайта ўз назоратига олганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG