Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:36

Киев расмийлари Луганск шаҳрида жанглар бораётганини билдирди


19 август куни Украина шарқидаги вазият акс этган харита.
19 август куни Украина шарқидаги вазият акс этган харита.

Украина расмийлари ҳукумат кучлари Россия тарафдори бўлган айирмачилар қароргоҳи ҳисобланган Луганск шаҳрида жанггариларга қарши амалиётлар олиб бораётганини билдирди.

Айни пайтда, Киев расмийлари ҳукумат кучлари Донецк вилоятидаги яна бир шаҳарни ишғол қилиш орқали айирмачилар атрофидаги қуршов ҳалқаси кичрайганини маълум қилди.

Украина расмийлари душанба куни айирмачилар шаҳарни тарк этаётган пайтда отиб ўлдирган одамлар жасадини йиғиб олиш учун 19 август куни Донецк яқинидаги жанглар тўхтатилганини айтди.

Украина расмийларига кўра, ҳарбийлар 18та жасад топилганини иддао қилди.

Айирмачилар ҳужум уюштиргани ҳақидаги иддаони “очиқ ташвиқот” дея уни инкор қилди.

XS
SM
MD
LG