Линклар

Ўзбекистон президентининг қўриқчиси ўзини-ўзи отгани иддао қилинди


Fergana.ru ахборот агентлиги 19 август куни эрталаб соат 6-7 оралиғида Тошкентнинг Афросиёб кўчасидаги кўпқаватли 13-уйнинг томида 28-30 ёшлар атрофидаги бир шахс ўз жонига қасд қилганини хабар қилди.

Агентликнинг ўз манбасига таяниб билдиришича, бир неча дақиқа ичида воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари ва тез тиббий ёрдам машинаси етиб борган.

Гувоҳларга кўра тиббий ёрдам машинаси бошига ўқ узиб, ўз жонига қасд қилгани айтилаётган 28-30 ёшлардаги йигитнинг жасади олиб кетилган.

Нашрга кўра, жонига қасд қилган шахс мамлакат президентини қўриқлаш хизматининг мергани бўлган.

Ҳозир президент қўриқчиси ўз жонига қасд қилгани сабаблари ўрганилмоқда.

XS
SM
MD
LG