Линклар

logo-print

Ногирон туғилган Зулфизар бепул операция қилиниши мумкин


Бир ёшли бемор қизалоқ Зулфизар

Бир ёшли бемор қизалоқ Зулфизар

Тошкентлик 21 ёшли Сарвар "Соғлом бола” йилида ногирон туғилган боласини операция қилдириш учун имтиёз изламоқда. Сардорнинг айтишича, лаби кемтик ва бурун бўшлиғи касаллиги билан туғилган қизини хусусий клиникаларда операция қилдириш қимматлик қилмоқда. Давлат шифохоналарида эса йиллаб навбат кутиш керак.

Тошкентлик Сарварнинг қизи Зулфизар бир ёшга кирди.

Чақалоқ бир қанча жисмоний камчиликлар билан дунёга келди. Унинг пастки лаби кемтик бўлиб, унга “қуёнлаб” ташхиси қўйилди.

Бундан ташқари, қизалоқнинг бурун қисмида ҳам бир қанча туғма касалликлар борлиги аниқланди.

Зулфизарнинг дадаси Сарварнинг айтишича, бурундаги касалликлар туфайли у нафас олишга қийналади:

- Шу сабаб қизим нафас олишга қийналяпти ва баъзи оғир ҳолатларда бола кўкариб қоляпти, дейди Сарвар.

Ота ўтган бир йил давомида кўп марта дўхтирларга мурожаат қилгани ва операция учун катта пул сўрашаётганини айтади:

- Операция кунини белгилашган ҳам, лекин мени пулим етмаяпти. Маошим оиламни боқишдан ортмайди. Шунинг учун “Соғлом бола” йилида ногирон болаларнинг операциясига бирор имтиёз борми деб сўрамоқчи эдим, - деди Сарвар.

Озодлик Сарварнинг саволи ортидан Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг клиникасига (собиқ СамПИ – таҳририят) мурожаат қилди.

Клиниканинг ўзини таништирмаган мулозимига кўра, ногирон болаларни операция қилиш учун “Соғлом бола” йилида алоҳида имтиёзлар назарда тутилмаган:

- Бизларда имтиёз деган нарса йўқ. Операцияга режа асосида келган беморлар рўйхатга қўйилади. Навбати беш кундан кейинми, бир ойдан кейинми ўшанда операция қилинади. Бу ерда пул тўланг, деган нарса йўқ. Сиз айтган "қуёнлаб" болалар операциялари пластик хирургия бўлимимизда бепул ўтказилади, - деди клиника мулозими.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Оналар ва болалар саломатлигини ҳимоя қилиш бўлимининг ўзини таншитирмаган мулозимининг айтишича, ногирон болалар операцияси уларнинг ҳолатига қараб мутлақо бепул ўтказилади:

- Ногирон болалар операцияси учун ҳеч ким пул олмайди. Мабодо, операция учун бирор хил дори клинакада бўлмаса, ота-она ўша дорини топиб келиши мумкин. Агар бирор муаммо бўлса, бизга мурожаат қилишсин, - деди вазирлик мулозими.

******************************************************************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ҳам ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG