Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:07

Россиядан кетгиси келмаган муҳожир Тольятти судидан қочди


Жўраев Манучеҳрнинг Самара полицияси томонидан тақдим қилинган сурати.
Жўраев Манучеҳрнинг Самара полицияси томонидан тақдим қилинган сурати.

Россиядан депортация қилиниши тўғрисида судья қарорини эшитган ўзбек муҳожири Тольятти суди биносидан қочиб кетди. 22 яшар Манучеҳр Жўраев тез орада шаҳар полицияси томонидан қўлга олинди ва суд қарори билан маҳаллий депортация марказига юборилди.

Россиянинг Тольятти шаҳрида 13 август куни бўлиб ўтган суд маҳкамаси маҳаллий миграция қонунчилигини бузган 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси депортация қилиниши тўғрисида қарор чиқарди.

“Бу хабарни эшитган 1992 йилда туғилган Жўраев Манучеҳр суд биносини ўз хоҳишига биноан тарк этди”, дея ўзбекистонлик муҳожири қидирувга берилганини хабар қилди Самара вилоят полицияси бошқармаси вакили.

Самара вилояти бўйича Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати рахбари Сергей Голдштейн муҳожир ҳозирда полиция бошқармаси изоляторидан хорижлик фуқароларни сақлаш марказига жўнатилганини айтди.

- Биринчидан, у Централний туман суди биносидан қочгани, суд залидан маҳкама пайтида қочмаганига эътиборингизни қаратмоқчиман. Муҳожирнинг суд биносидан қочишига йўл қўйган полиция ходимига нисбатан хизмат текшируви ўтказишни шахсан вилоят полиция бошқармаси раҳбари тайинланди, - деди матбуот маркази раҳбари.

Самара вилояти полиция бошқармаси матбуот хизматида шаҳарда қидирувга эълон қилинган Жўраев Манучеҳр 4 соат ўтар-ўтмас Тольяттининг Марказий туманида полиция патрули томонидан қўлга олинди.

Полициячиларга қаршилик кўрсатмаган меҳнат муҳожирига “Нега қочиб кетдинг?” деб берилган саволга, у “Россиядан кетгим йўқ”, деб жавоб қайтарган.

Россия Федерал миграция хизмати 2014 йил 1 июнь ҳолатига кўра, мамлакатда 2 миллион 400 минг ўзбекистонлик меҳнат муҳожири борлигини билдирган.

Россия Федерал миграция хизмати тарқатган маълумот расман рўйхатдан ўтган меҳнат муҳожирлари сонига асосланган. Норасмий маълумотларда Россияда 5 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат қилиши айтилади.

XS
SM
MD
LG