Линклар

BahsOnline: Меҳнат муҳожирларини Ўзбекистонга қайтариш керакми ёки йўқ?

  • Садриддин Ашур

BahsOnlineнинг 20 август, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да ўтказилган сонида мамлакатдан ташқарида юрган меҳнат муҳожирларини Ўзбекистонга қайтариш борасида ҳукумат кўраётган чора-тадбирлар тўғрисида мунозара юритдик.

Йил бошидан буён Фарғона, Андижон ва Наманган вилояти бўйича тахминан 15 минг меҳнат муҳожири уйига қайтарилди.

Озодлик манбаларига кўра, милиция бошчилигидаги махсус гуруҳ вакиллари уйма-уй юриб, хориждан қайтмаганларнинг яқинларига босим ўтказмоқда.

Бу тадбир Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг июль ойида Фарғона шаҳридаги мажлисда хориждагиларни Ўзбекистонга қайтариш ва уларни иш билан таъминлаш борасидаги топшириғидан сўнг бошланди.

Мажлисда иштирок этган Озодлик манбасига кўра, вазир: "Болаларни қайтаринглар ва иш билан таъминланглар!" деб кўрсатма берган.

Шундан сўнг водийнинг шаҳар ва туманларидан хорижга чиққан меҳнат муҳожирларини Ўзбекистонга қайтаришга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишлари бошланди.

Озодлик манбаларига кўра, милиция ходимлари уйма-уй юриб, ота-оналардан муҳожирликдаги фарзандларини қайтаришни талаб қилаяпти. Баъзи ҳолатларда оилаларга катта миқдорда жарима солиш билан таҳдид қилинмоқда.

Хўш, хорижда ишлаб юрган меҳнат муҳожирларини Ўзбекистонга қайтариш борасидаги бу тадбирларини сиз қўллаб-қувватлайсизми ёки йўқ?

Меҳнат муҳожирлари “узоқдаги қуйруқдан, яқиндаги ўпка яхши” нақлига амал қилса, Ўзбекистондан иш топа оладими? Ёки ортга қайтган тақдирда, улар ҳам миллионлаб ишсиз сафига қўшиладими?

Айни саволлар устида тингловчилар баҳсини қуйида томоша қилинг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG