Линклар

Лўгар вилоятидаги жангларда қарийб 700 нафар Толибон қатнашмоқда


Лўгар вилоятида толибларга қарши урушда қўлига қурол олган маҳаллий аҳоли вакиллари.

Лўгар вилоятида толибларга қарши урушда қўлига қурол олган маҳаллий аҳоли вакиллари.

Афғонистон пойтахти Кобулдан жанубда жойлашган Лўгар вилоятида давом этаётган жангларда Толибон ҳаракатининг тахминан 700 жанггариси иштирок этмоқда.

Буни Лўгар вилояти ҳокими Ниёз Муҳаммад Амирий маълум қилди.

Лўгар вилояти полицияси бошлиғи Абдул Ҳаким Исоқзай оғир қуролларга эга бўлган толиблар Чарх туманида ҳукумат кучларига қарши ҳужумга ўтганини айтди.

Чарх кенгаши бошлиғи Абдул Валига кўра, туманда бораётган жангларда ҳозиргача 20 нафар толиблар жанггариси ўлдирилган.

Толиблар матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид толиблар Лўгарда ҳужум уюштираётганини тасдиқлади.

XS
SM
MD
LG