Линклар

Россия ва Украина президентлари Минскда учрашади


Россия Президенти В.Путин (ў) ва Украина Президенти П.Порошенко, 2014 йил 6 июль, Франция.

Россия Президенти В.Путин (ў) ва Украина Президенти П.Порошенко, 2014 йил 6 июль, Франция.

Россия Президенти Владимир Путин 26 август куни Беларус пойтахти Минскда Украина Президенти Петро Порошенко билан учрашади.

19 август куни Кремлнинг Интернетдаги сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, Путин Украина президенти, Европа комиссияси, шунингдек, Россия, Қозоғистон ва Беларус аъзо бўлган Божхоналар Иттифоқи расмийлари билан учрашиши режаланган.

Буни ўз баёноти орқали тасдиқлаган Петро Порошенко “Украина шарқидаги вазиятни барқарорлаштириш” муҳокаманинг асосий мавзуси бўлишини билдирган.

Россия ва Украина президентлари охирги марта июнь ойи бошида учрашган.

Украина шарқида Россия тарафдори бўлган айирмачилар билан ҳукумат кучлари ўртасида давом этаётган қуролли тўқнашувларда шу кунгача икки мингдан ортиқ одам ўлгани айтилади.

XS
SM
MD
LG