Линклар

ИШИД америкалик журналист ўлдирилганини иддао қилмоқда


Ироқ ва Шом исломий давлати жанггарилари америкалик журналист Жеймс Фолининг гўё боши танасидан жудо қилингани акс этмиш видеони тарқатдилар.

Фоли 2012 йил ноябрида Сурияда қуролланган номаълум одамлар томонидан ўғирланганди.

19 август куни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган ва "A Message To America" деб номланган видеонинг ҳақиқийлигини текширишга ҳали имкон бўлгани йўқ.

Беш дақиқали видеода қуролланган гуруҳ журналист Жеймс Фоли АҚШ президенти Барак Обама Ироқ шимолидаги ИШИД позицияларига ҳаво зарбаси беришни буюрганидан кейин ўлдирилганини маълум қилади.

Исломий халифалик қуриш иддаоси билан чиққан ИШИД гуруҳи Ироқ ва Сурияда катта ҳудудларни ишғол қилган. Бу гуруҳнинг Ироқ шимолидаги сўнгги муваффақиятлари 2011 йилда бу мамлакатдан ўз қўшинларини олиб чиққан Қўшма Штатларни жанггарилар позициясига ҳаво зарбалари беришга ундаган.

XS
SM
MD
LG