Линклар

Путин Порошенко билан Минскда учрашмоқчи


Россия президенти Владимир Путин (ў) ва Украина президенти Петро Порошенко (ч) июнь ойида Францияда учрашганди.

Россия президенти Владимир Путин (ў) ва Украина президенти Петро Порошенко (ч) июнь ойида Францияда учрашганди.

Кремль матбуот хизмати Россия президенти Владимир Путин украиналик ҳамкасби Петро Порошенко билан 26 август куни Беларусь пойтахти Минскда бўлиб ўтажак йиғилишда учрашишини маълум қилди.

Бу маълумотни тасдиқлаган Петро Порошенко Владимир Путин билан учрашув чоғида муҳокаманинг асосий мавзуси Украина шарқидаги вазиятни барқарорлаштириш бўлишини айтди.

Путин ва Порошенко июнь ойи бошидан буён учрашишмаган.

Бу орада Украина расмийлари 19 август куни ҳукумат кучлари Донецк ва Луганскдаги россияпараст айирмачиларга қарши кураш давом этаётганини билдирдилар.

Украина шарқида россияпараст айирмачилар ва Киев кучлари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувларда шу кунгача 2 мингдан зиёд одам ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG