Линклар

Тошкент метросидаги фавқулодда ҳодиса туфайли йўловчилар эвакуация қилинди


Тошкент метросидаги станциялардан бири.

Тошкент метросидаги станциялардан бири.

19 август куни соат 15 лар атрофида Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўлида фавқулодда ҳодиса юз берди.

Transport-centre нашрининг хабар қилишича, поезд “Пушкин” ва “Буюк Ипак йўли” станциялари ўртасида йўлни қоплаган тутун туфайли тўхтаб қолган. Тутунни кўрган ҳайдовчи поездни тўхтатган, шундан сўнг метрополитен ва милиция ходимлари йўловчиларни эвакуация қилганлар. Улар поезд рельси бўйлаб пиёда энг яқин чиқиш эшигигача борганлар.

Поезд йўлида тутун қаердан пайдо бўлгани ҳозирча маълум эмас. Бу борада расмийлар томонидан ҳали бирор изоҳ берилгани йўқ.

Кечаги ҳодиса туфайли, дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким жабр кўрмаган.

XS
SM
MD
LG