Линклар

Америкадаги Gallup жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази эълон қилган сўнгги ҳисоботга кўра, Ўзбекистон аҳолиси МДҲ давлатлари орасида энг ҳимояланган деб топилган.

Gallup дунёнинг 150та давлатида “Қонун ва тартиб бўйича халқаро индекс” дея номланган сўров ўтказиб, жиноятчилик кўрсаткичи ва ҳуқуқ тартибот идораларига бўлган ишончни ўрганган.

Сўров натижаларига кўра, 88 балл берилган Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллаган. Айни мазмундаги сўров 2009 йилда ўтказилганида Ўзбекистонга 81 балл берилганди.

Иккинчи ўринни Тожикистон, учинчи ўринни эса Грузия эгаллаган.

МДҲнинг 13та давлатидан 8тасида 2009 йилга нисбатан вазият яхшилангани қайд қилинади ҳисоботда.

Ўнинчи ўринни эгаллаган Қозоғистон эса беш йил олдин тўплаган баллидан 4 балл кам тўплаган.

Қрим аннексиясидан сўнг бошланган сиёсий бўҳрон боис Украина ҳисоботнинг энг сўнггидан жой эгаллаган.

XS
SM
MD
LG