Линклар

АҚШнинг Миссури штатидаги Фергюсон шаҳрида ўтган тундаги тартибсизликларда 47 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда маҳаллий расмийлар хабар қилди.

Фергюсондаги намойишлар 11 кун олдин полиция ходими қора танли қуролсиз ўсмирни отиб ўлдирганидан кейин бошланди.

Бугун АҚШ Бош прокурори Эрик Холдер 18 яшар Майкл Браун ўлими бўйича тергов олиб бораётган терговчилар билан учрашиши кутилмоқда.

Шунингдек, бугун Браун ўлими бўйича дастлабки тергов натижалари эълон қилиниши мумкин. Бунинг натижасида Браунни отиб ўлдирган 26 ёшли полиция ходими Даррен Вильсонни ҳибсга олиш ёки очиқда қолдириш масаласи ҳал қилинади.

АҚШ президенти Барак Обама зўравонликлар кескинликни кучайтиришини таъкидлаб, одамларни оғир-босиқ бўлишга чақирди.

Ушбу воқеа АҚШда сўнгги ўн йилликлар давомида энг мудҳиш ирқий тартибсизликларга сабаб бўлган воқеа сифатида қайд этилди.

Полиция ходимининг қора танли ўсмир Майкл Браунни отиб ўлдиргани Фергюсон шаҳридан ташқари АҚШнинг бошқа шаҳарларида ҳам норозилик намойишлари бошланишига туртки бўлди.

XS
SM
MD
LG