Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:27

“Маржон тақиб қўяман" қўшиғи тарихи ëки “Сурхон” гуруҳи нега бўлинди?


Ўзбекистонда танилган "Сурхон" эстрада гуруҳи
Ўзбекистонда танилган "Сурхон" эстрада гуруҳи

Чодирхаëлнинг “Таниш қўшиқлар” саҳифасида 15 йил бурун айтилган "Соғинч" - халқ орасида эса “Маржон тақиб қўяман" номи билан танилган қўшиқ тарихини ўрганиш асносида "Сурхон" гуруҳининг бўлиниш ҳикояси ўртага чиқди. Гуруҳ раҳбари Илҳом Маматалиевнинг айтишича, Маҳмуд Номозов халқ артисти унвонини олганидан кейин "Сурхон" гуруҳидан айрилиб, яккахон тартибда фаолият бошлашга қарор қилган. От тарк этган аравадай қолган гуруҳ эса репертуар сиëсатини ўзгартириб, саҳнада яшаб қолишни уддалай олган.

Инсон умри поëнли, қўшиқ умри поëнсиз...

Қўшиқ қандай яралади? Қай синоат боис қўшиқ эл оғзига тушади? Нега эски оҳанглардан айрилгимиз келмайди, нега уларни доимо ичимизда хиргойи қиламиз?

Чодирхаëлнинг “Таниш қўшиқлар” деб номланган саҳифасида бундан 15 йил бурун айтилган "Соғинч" қўшиғи тарихини ўргандик.

Суҳбатдошимиз фольклор санъатининг таниқли вакили Маҳмуд Намозов эл орасида “Маржон тақиб қўяман" номи билан машҳур бўлган “Соғинч” қўшиғини 1999 йилдан бери тинимсиз айтаëтгани сабабини икки оғиз гап билан изҳор қилди:

- Биласизми, бир хил ашулалар бўладики, йиллар давомида пишиб боради. “Маржон тақиб қўяман“ қўшиғи эса бирдан машҳур бўлди. Бу қўшиқни "Сурхон" гуруҳидаги бастакор Илҳом Маматалиев яратган. Қўшиқ тарихини у киши яхши билади, - дея таъкидлади ва концертга шошгани боис суҳбатнинг давомини кейинга қолдирди.​

"Маржон тақиб қўяман" қўшиғини басталаган бастакор, “Сурхон” гуруҳи бадиий раҳбари 44 яшар Илхом Маматалиев билан суҳбатлашдик:

- Бу қўшиқни 1998 йил телевидениедаги "Қувноқлар ва зукколар" эшиттириши учун басталаган эдим. Ўткир Раҳмат деган ëзувчининг китобидан олиб, сал ўзгартириб қўшиққа солдим. 1999 йили бу қўшиқни Маҳмуд Намозовга бердим. Машҳур бўлишини олдиндан билган ҳолда бу қўшиқни Маҳмуд Намозов ижро қилишини истадим. Ҳақиқатан ҳам қўшиқ эл оғзига тушди. Тўйларда ўн марталаб ижро қилинди. Ҳатто, бир аëл Россия телеканалидаги “Поле чудес” дастурига чиқиб, бу қўшиқни куйлади. Ўшанда бу қўшиқ Ислом Каримовни ҳам назарига тушди. Маҳмуд Номозовга халқ артисти унвони берилди. “Дев билан пакана” фильмидан кейин бу қўшиқ бутун Ўзбекистонда мега-хитга айланди. Дазмолни тиқсак ҳам “Маржон тақиб қўяман“ қўшиғи янграйдиган бўлди, - дейди суҳбатдош.

Суҳбат асносида “Маржон тақиб қўяман“ қўшиғи тарихига оид тафсилотлар билан биргаликда “Сурхон” гуруҳи нега бўлинди, деган саволга жавоб ҳам топилди.

Бу саволнинг жавоби Озодликнинг Чодирхаëл эшиттиришида:

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:59 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG