Линклар

Бугун эрталаб Ғазо минтақасида Исроил ҳаво кучлари берган зарбадан 8 фаластинлик нобуд бўлди. Бу ҳақда Фаластин фавқулодда вазиятлар идораси вакили Ашраф ал-Қудрадан олинган маълумотга таяниб, Ғарб ахборот агентликлари хабар қилди.

ХАМАС тарқатган маълумотларда айтилишича, қурбон бўлганлар орасида мазкур гуруҳнинг 3 нуфузли дала қўмондони бор. Улар Рафах шаҳридаги уйлардан бирида ракета зарбасидан ўлган.

БМТ Хавфсизлик кенгаши ўзининг кечаги мажлисида Ғазо минтақасида ҳарбий амалиётлар қайта бошланганидан ташвиш билдириб, зидлашувчи томонларни узоқ муддатли барқарор тинчлик ўрнатиш учун музокаралар даврасига қайтишга чақирди.

Чоршанба куни Миср воситачилигида Фаластин ва Исроил ўртасида эришилган ўт очишни тўхтатишга оид келишув муддати якунига етди.

Исроил Ғазо минтақаси ҳудудидан ўққа тутилгани учун 8 июль куни ХАМАС жанггариларига қарши ҳарбий амалиёт бошлаган эди.

XS
SM
MD
LG