Линклар

Вашингтон "Исломий давлат" қўлидаги америкаликларни озод қилишга урингани маълум бўлди


Жеймс Фоули

Жеймс Фоули

Оқ Уй расмийси Лиза Монакоининг чоршанба кунги билдирувида айтилишича, Вашингтон ёзнинг дастлабки кунларида Суриядаги “Исломий давлат” гуруҳи қўлида бўлган бир неча америкалик журналист, шу жумладан Жеймс Фоулини тутқинликдан озод қилишга уринган, лекин бу уриниш самарасиз тугаган.

Монакога кўра, қутқарув амалиётини ўтказишга Президент Обама рухсат берган. Амалиёт айнан қайси санада, қаерда ва қанча вақт давомида ўтказилгани очиқланмади.

Айтилишича, Оқ Уй қутқарув амалиётларини ўтказиш тўғрисидаги қарорни Америка разведкасининг гаровга олинган америкаликларнинг қаерда эканлиги тўғрисидаги маълумотларига таяниб қабул қилган.

Бу маълумотлар исломчилар америкалик журналист Жеймс Фоулини қатл қилгани тасвири туширилган видеони тарқатганидан сўнг эълон қилинди. Исломчилар агар АҚШ авиацияси уларнинг позицияларини бомбардимон қилишни тўхтатмаса, гаровдаги яна бир америкалик Стивен Сотлоффни қатл этиш билан таҳдид қилмоқда.

XS
SM
MD
LG