Линклар

Навоз Шариф сиёсий бўҳрон муносабати билан Покистон парламентида чиқиш қилади


Покистон бош вазири Навоз Шарифнинг мамлакатда юзага келган сиёсий бўҳрон муносабати билан бугун парламентда чиқиш қилиши кутилмоқда.

Хабарларга қарганда, парламент биноси олдида кўп минг кишилик норозилик намойиши давом этмоқда. Намойишчилар бош вазирнинг истеъфосини талаб қилмоқда.

Норозилик акциясида икки гуруҳ: мухолифатдаги сиёсатчи Имрон Хон ва диний арбоб Тоҳир ул-Қодирийларнинг тарафдорлари иштирок этмоқда.

Покистон расмийларига кўра, бугун, Навоз Шарифнинг парламентдаги чиқишидан сўнг ҳукумат вакиллари билан Имрон Хон ва Тоҳир ул-Қодирий вакиллари музокараларининг иккинчи босқичи бошланади.

Имрон Хон ва Тоҳир ул-Қодирий Навоз Шарифни коррупционерликда ва нолегал бизнесга алоқадорликда айблаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG