Линклар

“Ўзбекнефтегаз” Хитой билан шу мамлакатга газ ташувчи янги қувур ётқизади


Хитойнинг Синхуа агентлиги хабарига кўра, Хитой миллий нефть ва газ корпорацияси (CNPC) “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси билан “D” газ қувурини ётқизиш ва уни эксплуатация қилиш мақсадида қўшма корхона тузади.

85 млрд куб метр газ ташиш қувватига эга бўладиган янги қувур Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан ўтиб Хитойга етади.

Жорий йил июнида юқорида тилга олинган йўналишда ётқизилган “С” қувури фойдаланишга топширилган эди.

Ҳозирда “С” қувури Марказий Осиёдан Хитойга йилига 7 млрд куб метр газ ташиш қувватига эга. Бу кўрсаткич 2015 йил охирига бориб йилига 25 млрд куб метрга етиши, Хитойга газ етказувчи қувурларнинг умумий қуввати йилига 55 млрд куб метрга етиши кутилмоқда.

Кейинги йилларда Ўзбекистонда энергия тақчиллиги, шу жумладан табиий газ тқчиллиги кузатилмоқда.

XS
SM
MD
LG