Линклар

Покистон бош вазири парламентда бугунга режалаштирилган чиқишини бекор қилди


Pakistan -- Pakistani supporters of opposition politician Imran Khan gather during an anti-government protest in front of Parliament in Islamabad on August 20, 2014.

Pakistan -- Pakistani supporters of opposition politician Imran Khan gather during an anti-government protest in front of Parliament in Islamabad on August 20, 2014.

Покистон бош вазири Навоз Шариф парламентнинг бугунги мажлисига режалаштирган чиқишини бекор қилди.

Бу қарор бош вазирнинг истеъфоси талаби билан ўтаётган кўп минг кишилик норозилик акцияси иштирокчилари ҳаракатларини депутатлар аксилконституциявий ҳаракат сифатида баҳолаб, шу ҳақда резолюция қабул қилганидан сўнг қабул қилинди.

Парламент биноси олдида кўп минг кишилик норозилик намойиши бугун ҳам давом этди. Намойишчилар бош вазирнинг истеъфосини талаб қилмоқда.

Норозилик акциясида икки гуруҳ: мухолифатдаги сиёсатчи Имрон Хон ва диний арбоб Тоҳир ул-Қодирийларнинг тарафдорлари иштирок этмоқда.

Покистон расмийларига кўра, бугун, Навоз Шарифнинг парламентдаги чиқишидан сўнг ҳукумат вакиллари билан Имрон Хон ва Тоҳир ул-Қодирий вакиллари музокараларининг иккинчи босқичи бошланади.

Имрон Хон ва Тоҳир ул-Қодирий Навоз Шарифни коррупционерликда ва нолегал бизнесга алоқадорликда айблаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG