Линклар

Озодлик блоггери Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги "Белдерсой" спорт базасида бўлиб, ёзу қиш гавжум бўладиган бу масканда дам олаётган ўзбекистонликлар кайфиятини видеотасмага муҳрлади, тассуротларини қоғозга туширди.

Тошкентдан Белдерсойгача бир соатлик йўл. Шунданми, Чимён ёнбағридаги ушбу дам олиш маскани йил-ўн икки ой гавжум.

Зумрад қиш тоғ ёнбағрига оқ чойшабини ёзган кезларда чанғи ишқибозлари, баҳор ва ёзда эса тоғнинг мусаффо ва салқин ҳавосига иштиёқмандлар танда қўяди бу ерга.

Узоқ-яқиндан келган сайёҳлар 2,4 километрлик арқон йўлга тушмай кетмайди. Арқон йўл Чимён тоғининг 2095 метр баланддаги чўққисига олиб чиқади.

Кун анча иссиқ бўлишига қарамай, арқон йўлга тушаман деган меҳмонлар талайгина. Чамаси бир соатдан кейин навбатимиз келди: 10 минг сўм тўлаб, арқон йўлда тоғ оша томошага отландик.

Белдерсойга йўлингиз тушса, сиз ҳам тоғ оша саёҳатга чиқарсиз. Ҳозирча эса қуйидаги мухтасар видеолавҳани томоша қилинг.

XS
SM
MD
LG