Линклар

Украина Президенти матбуот хизматига кўра, Президент Порошенко Верховная Раданинг тарқатилажаги ҳақда Николаев шаҳрида қилган чиқишида эълон қилар экан, айнан 24 августда парламентни тарқатиш учун конституциявий асос пайдо бўлади, деб баёнот берган.

Парламент тарқатиб юборилганидан сўнг муддатидан аввал парламент сайлови ўтказиладиган кун тайинланади.

Президентнинг айтишича, Украина халқининг 80 фоизи муддатидан аввал парламент сайлови ўтказилиши тарафдоридир.

Украина парламентидаги етакчи коалиция 24 июль куни тарқаб кетган эди. Конституцияга биноан агар коалиция тарқаб кетганидан сўнг 30 кун ичида янги коалиция тузилмаса, президент парламентни тарқатиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

XS
SM
MD
LG