Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:00

АҚШнинг “Боинг” ширкати Ўзбекистонда самолёт таъмирлаш маркази очади


Американинг “Боинг” ширкати “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси билан бирга жорий йил охирига қадар Тошкентда самолётлар таъмирлайдиган марказ очади.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, дастлабки босқичда марказда “Boeing-757” ва “Boeing-767” русумидаги йўловчи самолётларнинг йирик қисмлари таъмирланади.

2016 йилдан бошлаб “Boeing-787” русумидаги самолёт ҳам таъмирланади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Европа ва АҚШда ишлаб чиқарилган 33та самолётга эга.

Ҳозирда ширкат самолётлари Европа, Америка, Яқин Шарқ ва Осиёнинг 21та, шунингдек, МДҲнинг 22та шаҳрига парвозларни амалга оширмоқда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси самолётлари маҳаллий йўналиш бўйича Республиканинг 11та шаҳрига йўловчи ташийди.

XS
SM
MD
LG