Линклар

БМТ Суриядаги қурбонлар ҳақида янги ҳисобот эълон қилди


БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Н.Пиллай.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Н.Пиллай.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги Сурияда 2011 йил март ойидан 2014 йил апрель ойига қадар 191,369 одам ўлганини маълум қилди.

Бу Суриядаги фуқаролик урушида ўлган одамлар ҳақида аввал эълон қилинган кўрсаткичга нисбатан қарийб икки баробар кўп.

БМТ 22 август куни эълон қилган ҳисобот Сурия ҳукумати ва тўртта ташкилот маълумотлари асосида тузилган.

Мутахассислар ишончли маълумотларга асосланмаган 52 мингта ўлим ҳолатини ҳисоботга киритмаган.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Нави Пиллай келтирилган рақамлар фуқаролар уруши сабабли Сурия аҳолиси мислсиз азият чекаётганига яққол далил эканини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG