Линклар

logo-print

Ироқ ҳукумати ва курд кучлари жанггариларига қарши ҳужум бошлади


Ироқ ҳукумати кучлари ва курдларнинг пешмерга жангчилари “Исломий давлат” жанггариларини мамлакат шимолидаги иккита шаҳардан сиқиб чиқариш учун ҳарбий амалиётлар бошлади.

Ироқ хавфсизлик хизматидаги манбаларга асосланиб Ғарб агентликларининг билдиришича, Ироқ ҳукумати кучлари Эрон чегараси ва Курдистон мухториятига яқин жойлашган Саадия шаҳри томон ҳужум бошлаган.

Манбаланрга кўра, курд кучлари АҚШ учқичлари мадади билан пойтахт Бағдоддан 115 километр шимоли-шарқда жойлашган Жалавла шаҳри яқинидаги битта туманни қайта ҳукумат назоратига олган.

21 август куни AҚШ Мудофaa вaзири Чaк Ҳейгел "Ислом дaвлaт" экстремистик гуруҳи AҚШ мaнфaaтлaригa хaвф солишини вa ушбу хaвф бaртaрaф этилиши керaклигини aйтган эди.

XS
SM
MD
LG