Линклар

Россиянинг гуманитар ёрдам карвони Украина ҳудудига рухсатсиз ўтди


Россиянинг гуманитар ёрдами ортилган машиналар Украинанинг Изварино чегара пунктини кесиб ўтаётган пайт, 2014 йил 22 август.

Россиянинг гуманитар ёрдами ортилган машиналар Украинанинг Изварино чегара пунктини кесиб ўтаётган пайт, 2014 йил 22 август.

Украина хавфсизлик хизматининг юқори лавозимли расмийси Россияни босқинчиликда айблади.

Россиянинг гуманитар ёрдами ортилган ўнлаб юк машинаси Халқаро Қизил Хоч вакиллари кузатувисиз 22 август куни Украина ҳудудига кириб келгани хабар қилинди.

Москва Киевни сунъий равишда вақтни чўзаётганликда айблаб, бундан тоқати тоғ бўлганини билдирди.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши матбуот котиби Андрей Лисенко 90та юк машинаси рухсатсиз ва Халқаро Қизил Хоч вакиллари кузатувисиз мамлакатга кириб кетгани ва бу Украина-Россия ўртасидаги келишувига зид эканини таъкидлади.

Украина Хавфсизлик хизмати раиси Валентин Наливайченко ёрдам юклари ортилган машиналар карвонининг кириб келганини “Россиянинг Украинага бевосита бостириб кириши” дея атади.

Наливайченко Украина “провокациялар”га йўл қўймаслик учун куч қўлламаслигини қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG