Линклар

Қирғизистон ТИВ Ўзбекистон газ эвазига ер сўраганини инкор қилди


Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Ўшга газ етказиб бериш эвазига Қирғизистондан ер сўрагани ҳақидаги маълумотни инкор қилди.

21 август куни Ўш шаҳри мэри Айтмамат Қадирбаев шаҳарнинг “Манас-Ата” мавзеси аҳолиси билан учрашувда Ўзбекистон газ эвазига Қирғизистоннинг айрим ҳудудларини сўраётгани хабар қилган эди.

Қадирбаевга кўра, Ўзбекистон Ўшга газ етказиб беришни қайта тиклаш эвазига Қирғизистон ҳудудидан айрим ерларни ҳамда Сўх анклавига коридор беришни сўраган. Oш шаҳар мэри аҳолини муваққат қийинчиликларга чидаб туришга чақирди.

Ўзбекистон шу йилнинг 14 апрелида Қирғизистон жанубига табиий газ сотишни тўхтатиб қўйган.

Қирғизистон расмийларига кўра, бу масала юзасидан қилинган мурожаатларни Ўзбекистон жавобсиз қолдириб келмоқда.

Қирғиз расмийлари аввал ҳам Ўзбекистон газ етказиб бериш эвазига Қирғизистонга сиёсий талаблар қўяётгани тўғрисида баёнотлар билан чиққан.

XS
SM
MD
LG