Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:22

Ироқдаги масжидга уюштирилган ҳужумда камида 68 сунний ўлди


Ироқ шимолида суннийлар масжидига уюштирилган ҳужумда камида 68 киши нобуд бўлди.

Ироқ полицияси расмийсига кўра, Бағдоддан 120 километр шимоли-шарқда жойлашган Диёла вилоятининг Бақуба шаҳри яқинидаги Имом Воис қишлоғида бир гуруҳ қуролли шахс масжидга бостириб кириб намозхонларни ўққа тутган.

Айрим ахборот агентликлари ҳужумни шиа жанггарилари уюштирганини, бошқа манбалар эса “Исломий давлат” жанггарилари уюштирганини иддао қилди.

Айни пайтда 22 авнуст куни Ироқ ҳукумати кучлари ва курдларнинг пешмерга жангчилари “Исломий давлат” жанггариларини мамлакат шимолидаги иккита шаҳардан сиқиб чиқариш учун ҳарбий амалиётлар бошлади.

Ироқ хавфсизлик хизматидаги манбаларга асосланиб Ғарб агентликларининг билдиришича, Ироқ ҳукумати кучлари Эрон чегараси ва Курдистон мухториятига яқин жойлашган Саадия шаҳри томон ҳужум бошлаган.

XS
SM
MD
LG