Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:01

Россиянинг айрим юк машиналари Украинадан қайтиб келди


Украинага руҳсатсиз кирган Россиянинг гуманитар ёрдам карвони таркибида бўлган айрим юк машиналари Луганскдан Россияга қайтиб келган.

Оқ рангга бўялган Россиянинг 220та юк машинаси жума куни Украинанинг россияпараст айирмачилар назоратида бўлган Изварина чегара назорат путнкитини кесиб ўтган эди.

Бу Украина ҳукумати ва Халқаро Қизил Хоч ташкилотининг розилигисиз амалга ошганди.

АҚШ президенти Барак Обама ва Германия канцлери Ангела Меркел Россиянинг гуманитар ёрдам карвонини Украина ҳудудига рухсатсиз ўтганини қоралашди.

Ҳар икки давлат раҳбарлари Россия гуманитар юклари карвонининг Украинага Киев ҳукуматини розилигисиз киритилиши провокация ва Украина суверенитети ҳамда ҳудудий яхлитлигининг бузилиши эканини қайд этишган.

XS
SM
MD
LG