Линклар

Германия Канцлери Ангела Меркел бугун Киевга ташриф буюрди.

Меркел хоним Украина раҳбарияти билан мамлакат шарқидаги қуролли тўқнашувларни тўхтатиш йўл-йўриқларини мухокама этади.

Шунингдек, Германиянинг Киевга ёрдамлари масаласи ҳам музокаралар кун тартибидадир.

Ангела Меркел Украинадаги бўхроннинг тинч йўл билан ҳал этилиши лозимлиги, уни ҳарбий йўл билан ҳал этиш иимконсизлигини таъкидлаб келади.

Германия Канцлери Киевда Украина президенти Петро Порошенко, бош вазир Арсений Яценюк ва бошқа украин мулозимлари билан учрашади.

Жума куни Меркел хоним АҚШ президенти Барак Обама билан телефон мулоқоти чоғида Россия гуманитар юклари карвонининг Украинага руҳсатсиз киритилишини қоралаган эди.

XS
SM
MD
LG