Линклар

UEFA Қрим футбол жамоаларининг Россия ҳомийлигидаги ўйинларини тан олмайди


Европа футбол уюшмалари иттифоқи UEFA Қримдаги футбол жамоларининг Россия футбол уюшмаси ҳомийлигида ўтказиладиган ўйинлардаги иштирокини тан олмаслигини маълум қилди.

Август ойида Россия аннексия қилган Қримнинг учта футбол жамоаси Россия кубоги ўйинларида қатнашган эди.

Украина футбол федерацияси, аввалроқ, UEFA раҳбариятига мурожаат этиб, Россия футбол уюшмаси расмийларига нисбатан санкция қўллашни сўраган эди.

Украина томонига кўра, Россия футбол уюшмаси Қрим футбол жамоаларини ўз сафларига қўшиб, UEFA қоидаларини бузган.

XS
SM
MD
LG